Норов Хитой элчиси билан музокара ўтказди

Норов Хитой элчиси билан музокара ўтказди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Цзян Янни қабул қилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон-Хитой кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, томонлар ХХР Давлат Кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И нинг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилиши доирасида эришилган келишувлар натижаларини юқори баҳоладилар.

Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида режалаштирилган қўшма тадбирларга тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!