Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосида Фарғона водийси етакчилик қилмоқда

Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосида Фарғона водийси етакчилик қилмоқда

Айни дамда Ўзбекистон бўйича ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосида Фарғона водийсининг улуши 30,1 фоизни ташкил қилади. Тасаввур қилишингиз учун, бу деярли 1/3 Ўзбекистон дегани. Бу рейтингда 47,8 фоиз билан Наманган вилояти биринчи, 35,4 фоиз билан Фарғона иккинчи ва 31,9 фоизга эга Қўқон учинчи ўринни эгалласа, рўйхатни Андижон (19,1 фоиз) якунлайди.

Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам вазият анча ёмон. Ммсол учун, яқинда Бош прокуратура ходимлари ва ИИВ вакиллари биргаликда ўтказган рейдда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида чет элда ишлаб чиқарилган, акциз маркаси ва белгиланган намунадаги маркировкаси бўлмаган 2 215 қути сигарет мусодара қилинди. Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 1 850 қути ноқонуний «Milano» ва «Esse Change» маркали сигаретларни сотишга уринган тадбиркорлар қўлга олди. Пойтахтда ҳам бу ҳолатлар рўй беряпти. Масалан, Яккасарой туманида акциз маркаси ва белгиланган намунадаги маркировкаси бўлмаган 1 198 контрабанда тамаки маҳсулотлари қўлга олиниб, мусодара қилинди.

Хўш, ноқонуний тамаки контрабандасига қарши қандай курашиш керак деган савол туғилади. Аввало қонун устувор, жазо муқаррар ва кескин бўлиши керак. Шу билан бир қаторда, ўзимиз ҳам бундай қонунбузарликларга гувоҳ бўлдикми, тезлик билан тегишли органларга хабар беришимиз керак. Чунки бу ҳаммамизнинг муаммомиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!