Ноқонуний олиб кирилган тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

Ноқонуний олиб кирилган тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2009 йилдаги 200-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан суд ва бошқа ваколатли органлар томонидан берилган ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмоқда.

Жумладан, Республика ҳудудига ноқонуний йўллар орқали кириб келган ҳамда божхона органлари томонидан олиб қўйилган 207 млн. сўм миқдоридаги 21 минг 200 қути тамаки маҳсулотлари суднинг қарори асосида йўқ қилиш белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 23 ноябрь куни мазкур товар моддий бойликлар йўқ қилинди. Йўқ қилиш тадибирида тегишли ташкилот вакиллари ҳам иштирок этиб, Бюронинг пойтахт бошқармаси иш юритувида бўлган мазкур ижро ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!