Ноқонуний “ақлли бекат” буздирилди

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди, бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.
Хоразм вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг ижро варақаcига асосан даъвогар “Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси фойдасига жавобгар “О.О.N.” хусусий корхонаси томонидан республика аҳамиятидаги 4Р-162 Урганч айланма йўлининг 22 км.да ноқонуний қурилган 45,0 кв.метрдан иборат объект (бекат, савдо шаҳобча) ни қарздор ҳисобидан бузиб ташлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жавобгар бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ижро ҳужжатида кўрсатилган ноқонуний қурилмани иҳтиёрий равишда бузмаган.
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида мазкур ноқонуний қурилган қурилма мажбурий тартибда буздирилиб, ижро иши якунланди.
Муроджон Тажимуратов
Бюронинг Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочиси