Трамп медиа компанияси биткоин захирасини шакллантириш учун 2,44 миллиард долларлик битимни якунлади.
Доналд Трамп оиласига алоқадор ва Truth Social ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи Trump Media and Technology Group (ТМТГ) медиа компанияси 2,44 миллиард долларлик хусусий жойлаштириш тугалланганини тасдиқлади. Битим доирасида 1,44 миллиард долларлик акциялар ва 1 миллиард долларлик облигациялар жойлаштирилди.
2,32 миллиард долларлик соф маблағ биткоин захирасини яратиш ва бошқа корпоратив мақсадларга йўналтирилади. Trump Media раҳбари Девин Нунес айтишича, бу келишув компанияга "ўз стратегияларини амалга ошириш учун молиявий эркинлик" беради ҳамда "компания 3 миллиард доллардан ортиқ ликвид активларга эга бўлади, акциядорлар эса биткоиндан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади".
Trump Media АҚШ оммавий компаниялари орасида энг йирик биткоин эгалари қаторига киришни мақсад қилган. Компания акцияларининг 60 фоизга яқини Доналд Трампга тегишли. Компания учун криптовалютани сақлаш вазифасини CryptoCom биржаси ва Anchorage Digital кустодиал хизмати бажаради.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
Украина Қуролли кучлари Бош штаби Украина Хавфсизлик хизматининг (СБУ) махсус операцияси натижасида Россия стратегик авиациясига етказилган зарар ҳақидаги маълумотларни янгилади.
Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.
Deutsche Bahn темирйўл компанияаи поездлар ҳаракатида чекловлар бўлишини эълон қилди. Бу кўплаб минтақавий темирйўл йўналишлари ҳамда халқаро рейсларга таъсир қилади.
Трамп қуролли кучлар захиралари тарихда кузатилмаган даражада тўлдирилаётганини маълум қилди. У бу орқали армияни дунёдаги энг кучли кучга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.
«Disney» компанияси бутун дунё бўйлаб кино, телевидение ва молия бўлимларида фаолият юритаётган юзлаб ходимларни ишдан бўшатишини эълон қилди. Бу қарор компания харажатларини қисқартириш режасининг давомидир.
Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.
«Тўрт йил давомида Россия Федерациясида ноқонуний равишда яшаб келаётгани машъуқасининг қотилиги айланган М.А.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Вобкент тумани суди ҳукми билан 11 йил қамоқ жазоси қўлланилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди»,-деди Феруз Шаропов.
Минтақа ҳудудида ҳаво транспорти учун хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Шу билан бирга, маҳаллий Катания аэропорти штат режимида ишлашда давом этмоқда.
АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.