Номусулмон аёллар кун бўйи ҳижобда юришди

Номусулмон аёллар кун бўйи ҳижобда юришди

Саккиз йил олдин Нью-Йорклик мусулмон Назма Хон ўз мамлакатининг аёлларига ҳижобли аёлларнинг Америкадаги аҳволини ўз бошида синаб кўришни таклиф қилган эди. Дастлаб тор миқёсда бошланган тадбир охир-оқибат Халқаро ҳижоб куни деб эълон қилишгача борди.

Бу йилги Ҳижоб кунида мусулмон бўлмаган аёллар ҳам фаол иштирок этишди.  

"Бу менинг биринчи Ҳижоб куним эди ва у жуда қизиқарли ўтди. Менга ҳижобда аёлнинг ҳолати ёқди ва эҳтимол уни тез-тез кийишни бошларман", деган ўзини динсиз ҳисоблайдиган америкалик аёл Ребека Буртон.

"Яна бир Ҳижоб куни ва яна таърифлаб бўлмайдиган туйғу! Дунё бўйлаб мусулмон аёлларни қўллаб-қувватлаётганимдан жуда хурсандман ва уларни севишимни уларга айтиб қўйинглар", деб ёзган Кайла исмли мормонлар жамоасидан бўлган қиз.

"Мен ҳижобни 6 ойдан бери кийиб юрибман ва бугун калимаи шаҳодатни айтдим", – деди хушхабар билан бўлишган Саффир исмли талаба.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!