Nokia бир зарядда 21 кунгача ишловчи телефонини намойиш этди

Nokia бир зарядда 21 кунгача ишловчи телефонини намойиш этди

Манбага кўра, телефон 800 мАс сиғимли аккумулятор билан таъминланган. Бундай аккумулятор билан у суҳбат режимида - 15,7 соат ва кутиш режимида 21 кунгача ишлай олади. Қурилма MicroUSB кабели орқали заряд олади. 

Дисплей диагонали 1,8 дюймни ташкил қилади, қурилма MTK 6261D процессорида ишлайди, хотира ҳажми 4+4 Гб, икки сим-картани қўллаш мумкин. Телефон 2 минггача контакт ва 500 хабарни сақлай олади. 

Шунингдек унда Snake Xenzia ва Nokia телефонларига хос бўлган бошқа ўйинлар ўрнатилган. 

Девайс тўрт хил рангда чиқади: оқ, қора, кулранг ва кўк. Nokia 106 телефонининг Россиядаги тавсия этилган нархи — 1590 рубль.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!