Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар Республика савдо ярмаркаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар Республика савдо ярмаркаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда

Биз биргамиз ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Экобозор савдо мажмуасида ташкил қилинган ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар Республика савдо ярмаркаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Савдо ярмаркаси доирасида ECOBOZOR савдо мажмуасида махсус савдо расталари ташкил этилди. Унда ўз уйларида турган ҳолда турли хилдаги буюмлар, маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ ўз маҳсулотларини реализация қилишда турли қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлари сотилмоқда.

Адлия вазирлиги барчани ушбу Савдо ярмаркасида иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларни эҳтиёжларини қондириш, жумладан яшаш шароитларини яхшилашга озгина бўлсада ўз ҳиссангизни қўшишга чақиради.

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган махсулотлар Республика савдо ярмаркаси бугун соат 19:00 га қадар Мирзо Улуғбек туманидаги Экобозор савдо мажмуасида давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!