Ниқобда спорт билан шуғулланишнинг зарари маълум бўлди

Ниқобда спорт билан шуғулланишнинг зарари маълум бўлди

Доимий равишда ниқоб тақиб юриш, айниқса, спорт билан шуғулланиш керак эмас, дейди Пироговск маркази пулмонологи Ольга Богуш.

 “Иш жойида ниқобда ўтириш ёки ҳеч ким бўлмаса ҳам кўчада юриш нотўғри. Ваҳоланки, ўпкаларни "шамоллатиб" туриш керак. Бундан ташқари, кўплар ниқобни нотўғри ишлатишади - оғизларини ёпишса, бурунлари очиқ қолади, кейин нимадир ушлаган қўллари билан ўша очиқ бурунни ёпишга ҳаракат қилишади”, деди шифокор.

Унинг фикрича, бу зарарли - ниқоб устига турли хил инфекцияларнинг патогенлари жойлашади. Шу тарзда ўпка билан турли хасталиклар, хусусан, бронхиал астма кучайиши мумкин.

“Ниқобда спорт билан шуғулланишга келсак, бу ҳам жуда зарарли. Чунки ниқобда бўлган одам ўша чиқаётган ҳавони қайта-қайта ютади", дейди Богуш.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!