Ниқоб тақишни хоҳламаган Голливуд юлдузи дорихонадан чиқариб юборилди

Ниқоб тақишни хоҳламаган Голливуд юлдузи дорихонадан чиқариб юборилди

Актёр Брюс Уиллис Лос-Анжелесдаги дорихонадан тиббий ниқоб тақишдан бош тортгани учун чиқариб юборилди, деб хабар берди “Page Six” ўз манбасига асосланиб.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, 65 ёшли Уиллис юзини бўйнига боғлаб қўйилган шарф билан ёпиши мумкин бўлган, аммо буни қилмаган. Шунинг учун ҳеч нарса харид қилмай кетишга мажбур бўлган. Уиллиснинг вакиллари ҳозирча дорихонадаги воқеа ҳақидаги хабарларга изоҳ беришмади.

Ижтимоий тармоқларда актёрнинг коронавирус пандемияси  билан боғлиқ чекловларга риоя қилмаслик ҳаракатлари масхара қилинди ва қораланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!