Россияда ўзбекистонлик сайёҳлар учун махсус тўлов картаси яратилади

Россияда ўзбекистонлик сайёҳлар учун махсус тўлов картаси яратилади

Иқтисодий ривожланиш ва Молия вазирликлари ўзбекистонлик Россияга келаётган меҳмонлар учун «туристик карта» яратиш устида ишламоқда. Бу ҳақда Россия Давлат думаси туризм бўйича қўмитаси раиси Cангажи Тарбаев маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Унга кўра, картада Россиянинг «Мир» тўлов тизимига асосланган виртуал ҳисобварақлардан фойдаланилади.

Бу АҚШ ва Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари туфайли Мир тизими Ўзбекистонда ишламаётганига қарамай, ўзбекистонлик сайёҳларга Россия ҳудудида бемалол нақд пульсиз тўловларни амалга ошириш имконини бериши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!