Ниҳоят! Тест саволлари тузиладиган дарсликлар эълон қилинди

A A A
Ниҳоят! Тест саволлари тузиладиган дарсликлар эълон қилинди

Ниҳоят Давлат тест маркази 2019-2020 ўқув йилида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхатини расмий веб-сайтида эълон қилди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев хабар берди. 

Дарсликлар рўйхатини қуйидаги манзил орқали тегишли фан ва тилни танлаган ҳолда билишингиз мумкин:

https://dtm.uz/info/textbooks

Демак, 2020-2021 ўқув йили учун келаси йилда бўладиган тест синовларида саволлар ушбу дарсликлардан шакллантирилади.

Мана, шу маълумотларни чўзмасдан, октябрь ойидаёқ эълон қилса бўларкан-ку. Ҳамма нарсанинг имкони бор, фақат хоҳиш ва ҳаракат бўлса кифоя.

Энди асосий масала - қайси йўналишга қайси фандан тест саволлари тушишини тезроқ маълум қилиш керак. Бу бўйича ҳам яқин орада янгилик кутамиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!