Нидерландияда сув танқислиги кузатилмоқда

Нидерландияда сув танқислиги кузатилмоқда

Нидерландияда чучук сув танқислиги кузатилмоқда. Мамлакат расмийлари аҳолига мурожаат қилди, дея хабар берди Еuronews ахборот агентлиги.

«Сув ичиш учун ҳеч қандай хавф йўқ, шуни алоҳида таъкидламоқчиман. Масъул мутахассислар унинг тўғри етказиб берилишини кечаю кундуз назорат қилмоқда. Лекин сувни жуда тежаб ишлатиш керак. Ҳозирги вақтда денгизчилик ва қишлоқ хўжалиги айниқса, зарар кўрмоқда. Дарёлар суви камаймоқда, кемалар эса камроқ юк ташмоқда», - деди сув масалалари менежери Мишел Блом.

Худди шундай ҳолат Гельдерланд ва Оверейссель провинциялари ҳудудидан ўтувчи Эйсел дарёсида ҳам кузатилмоқда.

«Эйсел дарёсининг тортилиши туфайли насослар сув тортиб ололмаяпти», - деди Нидерландия сув ресурслари кенгаши мутахассиси Хенк Велдхуйзен.

Мамлакат инфратузилма ва сув хўжалиги вазири Марк Харберс аҳолини сувни иложи борича тежашга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!