Нидерландия Украинага энергетика инфратузилмасини тиклашда ёрдам беради

Нидерландия Украинага энергетика инфратузилмасини тиклашда ёрдам беради

Нидерландия ҳукумати Украинага мамлакат энергетика инфратузилмасини тиклаш учун зарур бўлган ускуналарни сотиб олишда 18 миллион евро ёрдам бериш ниятида.

Бу ҳақда Нидерландия вазирлар маҳкамасига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, ёрдам пакетига трансформаторлар, шунингдек, электр энергиясини тиклаш учун зарур бўлган блоклар ва кабеллар киради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!