“Nest One“ қурилиш биносида ёнғин содир бўлди

“Nest One“ қурилиш биносида ёнғин содир бўлди

Бугун, 5-май куни соат 17:26 да Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида жойлашган “Nest One“ қурилиш биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:27 да етиб бориб, ёнғин соат 17:38 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида бинонинг Д блок 7-қаватида таъмирлаш ишлари вақтида 4 кв.м майдонда қурилиш материали ёнган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!