Нега Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш яна бир бор сурилди?

Нега Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш яна бир бор сурилди?

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2025-2026 йилларда ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президентнинг яқинда қабул қилинган қарорида айтилган. Илгари бу тадбир 2022 йилда ўтказилиши керак эди, кейин эса 2023 йилга кўчирилди, аммо охир-оқибат амалга ошмади. 27 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Статистика агентлиги вакили сабабларни айтиб ўтди.

“Аҳолини рўйхатга олиш бойича 2019 йилдан буён тайёргарлик ишлари бошланган ва давом этиб келяпти. 2021 йилда республикамизнинг 4 та ҳудудида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказдик, бу жараёнда рўйхатга олишни 3 та усулини синаб тестдан ўтказдик», – дейди рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бошқармаси бошлиғи Қобил Бердиқулов.

Унга кўра, энди вазифа бутун республика бўйлаб интернетга уланган планшетлар ёрдамида аҳолини рўйхатга олишдан иборат.

2020 йилда пандемия бор эди, шунинг учун бу тадбир кейинга қолдирилди, деди Бердиқулов. Унга кўра, янги режаларга кўра, аҳолини рўйхатга олиш 2025-2026 йилларда ўтказилиши керак. Агентлик вакили аҳолини рўйхатга олишнинг кейинга сурилишининг асосий сабаблари қаторида молиявий компонентни ҳам айтиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, жараённи ташкил этиш учун 800 миллиард сўмга яқин маблағ талаб қилиниши мумкин, деди у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг юқоридаги фармони билан аҳолини рўйхатга олиш бўйича қатор ташкилий чора-тадбирлар белгиланган. Жараённинг мазмун-моҳиятини тушунтириш учун Статистика агентлиги томонидан видеороликлар, баннерлар, флаер ва буклетлар тайёрланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!