Назарбаевга қарашли 300 минг гектар ер Қозоғистон мулкига қайтарилди

Назарбаевга қарашли 300 минг гектар ер Қозоғистон мулкига қайтарилди

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг укаси Болат Назарбоевнинг шўба корхоналарига қарашли деярли 300 минг гектар ер Қозоғистон мулкига қайтарилди. Бу ҳақда Amanat ҳукмрон партияси ҳузуридаги Давлат бошқарувини ривожлантириш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика жамоат кенгаши раиси Ерлан Саиров маълум қилди, деб ёзади Tengrinews.kz.

Унинг аниқлик киритишича, олиб қўйилган 239 минг гектар ер Манғистау вилоятида, яна 60 минг гектар эса Жамбил вилоятида жойлашган.

“Партиямизнинг асосий вазифаси хусусий қўлларга ноқонуний ўтган миллий бойликларни ўз ҳолига қайтаришдир. Бу ишларни тизимли равишда олиб борамиз. Фамилиянинг «зодагонлиги», ўтмишдаги хизматлари ва ҳамённинг "қалин"лиги адолатни тиклашга тўсқинлик қилмайди. Одамлардан тортиб олдингизми? Қайтариб берасиз", — деди Саиров.

"Аввалроқ Бош прокуратура билан ҳамкорликда 244 гектардан иборат 59 та ер участкаси аниқланган бўлиб, уларнинг эгаси «шубҳали шароитда Болат Назарбоевга айланган", — дейилади «Аманат» партияси матбуот хизмати хабарида. Гап Каскелен ва Талгар шаҳарлари, Туркистон вилояти ва Остонадаги ерлар ҳақида бормоқда. Ҳужжатларга кўра, бу ер коттеж, маъмурий бино ва бозор қуриш учун сотиб олинган. Унинг нархи, аввалроқ қозоқ матбуоти хабар қилганидек, юзлаб миллион долларга баҳоланмоқда.

Болат Назарбоев Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг укаси, 1953 йил 23 мартда туғилган. Меҳнат фаолиятини 1988 йилда «Шамлган» совхозида механизатор, директор ўринбосари сифатида бошлаган. Ўтган йиллар давомида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган, «Инкар Агро» МЧЖ вице-президенти бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!