“Найманча”да фирибгарлик

“Найманча”да фирибгарлик

Фарғона вилояти. 2020 йилнинг февраль ойида 38 ёшли Шуҳратжон А., ўзгалар мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, таниши Данғара тумани Раҳматилло қишлоғида яшовчи 29 ёшли Нўмонжон Р.,га Найманча ММТП ҳудудидан фермер хўжалик ерларини олиб беришни ваъда қилиб, 6 100 АҚШ доллар пул маблағларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан ўз эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Шуҳратжон А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!