НАТО Сеулни Украинадаги можарога тортиш орқали глобал таъсирга интилади

НАТО Сеулни Украинадаги можарога тортиш орқали глобал таъсирга интилади

НАТО ўзини минтақавий ҳарбий блокдан глобал ҳарбий блокга айлантиришга интилмоқда ва шу мақсадда Жанубий Кореяни Россия-Украина можаросига тортишга ҳаракат қилмоқда.

Global Times Хитой нашри муаллифлари қуйидагича фикрда.

“НАТО Жанубий Кореяни Россия-Украина можароси тубига чуқурроқ тортмоқчи. Шимолий Атлантика альянси минтақавий ташкилотдан глобал ташкилотга айланишга интилмоқда”, дейилади материалда.

Қайд этилишича, бунинг учун АҚШ бошчилигидаги Альянс Шарқий Осиёдаги иттифоқчилар билан янада яқинроқ ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

"Альянс Осиё-Тинч океани минтақасидаги асосий ёрдам нуқталари - Сеул ва Токио билан ишлаш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда", деб ёзади муаллифлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!