НАТО Бош котиби Қрим платформаси онлайн саммитида иштирок этади

НАТО Бош котиби Қрим платформаси онлайн саммитида иштирок этади

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Қрим платформасининг иккинчи онлайн саммитида иштирок этади. Бу ҳақда алянс матбуот хизмати хабар берди.

Бош котибнинг нутқи 23 август куни бўлиб ўтади ва НАТО веб-сайтида жонли эфирда намойиш этилади.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги ўнлаб давлатлар ва халқаро ташкилотлар Қрим устидан назоратни қайтариш масаласи муҳокама қилинадиган онлайн саммитда иштирок этишини тасдиқлаганини маълум қилди.

Қрим 2014 йилнинг март ойида ўтказилган референдумдан сўнг Россия ҳудудига айланди, унда яриморол аҳолисининг аксарияти Россия билан бирлашишни ёқлаб чиқди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!