Наримон Умаров: “Ўзбек ва қорақалпоқ халқларини бир-биридан ажратиш мумкин эмас”

Наримон Умаров: “Ўзбек ва қорақалпоқ халқларини бир-биридан ажратиш мумкин эмас”

Ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг ўтмиши, тарихи, маданияти, қарашларини бир-биридан айиришнинг ўзи мумкин эмас. Халқимизнинг “этни тирноқдан ажратиб бўлмайди” деган ҳикматли нақли худди шу икки элга нисбатан айтилгандай. Мана, неча асрлардан буён бир халқ бўлиб ёнма-ён, ака-ука, опа-сингил, қуда-анда ришталари боғланиб, бир макон – бир Ватан дея тинч-тотув яшаб келмоқдамиз. Тақдиримизни ҳам, келажагимизни ҳам биргаликда барпо этмоқдамиз.

Бироқ баъзи ғараз ниятли ёт кучлар мамлакатимизда олиб борилаётган Конституциявий ислоҳотларни бир баҳона сифатида қўллаб, бузғунчилик ва айирмачилик бўлган асл ниқобини яширган ҳолда, сохта ахборотларни тарқатиш орқали жамиятни пароканда қилиш, давлатимиз томонидан олиб борилаётган бунёдкорлик сиёсатига бўлган ишончни сусайтириш, Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига путур етказишдан иборат қабиҳ мақсадларини амалга оширмоқчи бўлишди.

Куни кеча содир этилган ташвишли воқеалар ҳар биримизнинг юрагимизда чуқур дард ва изтироб изларини қолдирди.

Бундай ҳаракатлар давлатчилигимизга, бирдамлигимизга, Давлат раҳбарининг сиёсий иродаси билан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қарши қаратилганлиги бугун барчага маълум бўлиб бўлди.

Биргина Қорақалпоғистон мисолида айрим кўрсаткичларни айтадиган бўлсак, 2020 йил якуни бўйича Қорақалпоғистонда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи даромад 3 баробарга ошган, сўнгги йилларда маҳаллий бюджетига қарийб 11 триллион сўм маблағ йўналтирилди, 17 мингдан ортиқ оилага моддий ёрдам кўрсатилди, бирон-бир ҳудуд тенглашолмайдиган қурилиш ишлари амалга оширилди, минглаб янги объектлар барпо этилди болалар боғчалари, умумтаълим ва ихтисослашган мактаблар, олийгоҳлар, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва спорт масканлари фойдаланишга топширилди. Буларнинг барчаси қорақалпоқ халқининг фаровон яшаши, хоҳиш-иродаси, мақсади, орзу-истакларини рўёбга чиқариш учун қилинган саъй-ҳаракатлардир.

Фурсатдан фойдаланиб, шу синовли кунларда Қорақалпоғистонда рўй берган оммавий тартибсизликлар орқасида яхлит мамлакатда сепаратистик ғояларни тарқатишга қаратилган, аввалдан режалаштирилган, аниқ мақсадга эга муайян кучлар турганлиги, уларнинг мақсади – тинч аҳолининг ишончига кириб, фикрини чалғитиб, турли тартибсизликлар ва намойишлар орқали мамлакатмизда беқарорликни юзага келтириш эканлигини ўз вақтида англаб етган жамиятимизни барча вакилларига тинчликпарварлик, эзгулик, бирдамлик ғояси атрофида Давлатимиз раҳбарини янада қўллаб-қувватлашга чақириб қоламан.

Наримон УМАРОВ,

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари

ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!