Наманган ва Фарғона вилоятларини боғловчи йўл ёпилмаганлиги билдирилди

Наманган ва Фарғона  вилоятларини боғловчи йўл ёпилмаганлиги билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Намангандан Фарғонага ўтиш учун асосий йўл бўлган Улуғнор туманидан ўтган катта йўл  берклиги ҳақида ахборот тарқалди.

Фарғона вилояти ахборот хизмати томонидан берилган маълумотларга кўра, Фарғона ва Наманган вилоятларини боғлаб турувчи магистрал йўл очиқ бўлиб, бу ерда ҳеч қандай тўсиқ қўйилмаган. 

Вилоят ахборот хизматининг билдиришида, мазкур йўлда автотранспортларга ҳам ҳеч қандай чеклов қўйилмагани таъкидланган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!