Наҳотки! Шомуродовга АПЛ клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда

Наҳотки! Шомуродовга АПЛ клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда

"Рома"дан кетиш эҳтимоли тобора ошиб бораётган Элдор Шомуродов учун даъвогар яна бир клуб пайдо бўлди. Англиянинг "Вулверхэмптон" клуби ҳам ўзбекистонлик футболчига "оғиз сола бошлади".

"Рома" Шомуродовни ижарага беришга тайёр. Фақат битта шарт билан: футболчи билан шартнома имзолайдиган клуб келаси йили Элдорнинг тўлиқ сотиб олиши шарт. "Болонья" ва бошқа жамоалар ушбу шартни қабул қилишга бироз чўчиб туришибди. Улар ҳужумчи қайд этадиган натижадан келиб чиқиб уни келгуси мавсумда сотиб олишни режалаштиришмоқда.

"Вулверхэмптон" римликларнинг бу шартига қандай муносабат билдиради — ҳозирча аниқ эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!