"МЮ"да юздан ортиқ ишчи ўрни қисқартирилади

"МЮ"да  юздан ортиқ ишчи ўрни қисқартирилади

"Манчестер Юнайтед"да йирик ўзгаришлар юз беради. Хабарларга кўра, Сер Жим Рэтклифф жамоа бошқарувига келиши билан ишни қисқартиришлар билан бошлайди. Қайд этилишича, инглиз миллиардери клубдаги 100 дан ортиқ ходимни ишдан бўшатади.

Унинг фикрича, ҳозирда жамоада ортиқча одамлар хизмат қилмоқда ва пул бекорга сарфланяпти. Шу сабабли ходимлар сафини қисқартириш мақсадга мувофиқ бўлади. Аввалроқ Рэтклифф 25 фоизлик клуб акциясини сотиб олиши ҳақида хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!