Мудофаа вазирлиги делегацияси Халқаро авиакосмик ва мудофаа технологиялари кўргазмада иштирок этяпти

Мудофаа вазирлиги делегацияси Халқаро авиакосмик ва мудофаа технологиялари кўргазмада иштирок этяпти

Корея Республикаси Миллий мудофаа вазирининг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирига йўллаган расмий таклифига биноан мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари полковник Ойбек Ортикович Исмоилов бошчилигидаги ҳарбий делегация жорий йилнинг 13-18 октябрь кунлари Корея Республикасининг Сеул шаҳрида бўлиб ўтаётган “Seoul ADEX-2019” Халқаро авиакосмик ва мудофаа технологиялари кўргазмасида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

“Seoul ADEX-2019” Халқаро авиакосмик ва мудофаа технологиялари кўргазмаси – бу муҳим жисмоний ва ҳарбий шахслар ҳамда бошқа мутахассисларнинг соҳада эришилган сўнгги ютуқлари намойиши ва янги технологиялар алмашинуви, иштирокчиларнинг муҳим учрашув ва амалий музокаралар жойлиги билан аҳамиятлидир.

“Seoul ADEX-2019” Халқаро кўргазмаси давомида Ўзбекистон делегацияси Корея Республикаси томонидан Сеул шаҳри яқинидаги KINTEX - Korea International Exhibition марказ ва “Чхонджу” аэродромида тақдим этилган ҳарбий ҳаво кучлари қуроллари, ҳаво ҳужумидан мудофаа қурилмалари, учувчисиз учиш аппаратлари, ердаги қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва экспонатлар ҳамда бошқа Корея Республикаси корхоналарининг хизмат турлари билан танишди.

Шунингдек, Халқаро авиакосмик ва мудофаа технологиялари кўргазмаси давомида полковник Ойбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси учун мудофаа саноати ассоциацияси раиси ва бир қатор Корея ҳамда бошқа хорижий компаниялар раҳбарлари ва вакиллари, шу жумладан, Корея Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари Су Чо Сук билан учрашувлар ташкил этилди. Унда ҳарбий ва ҳарбий техник ҳамкорлик, Мудофаа вазирлиги қўшинларига замонавий технологияларни жалб этиш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда тажриба алмашинуви, турли хизматлар кўрсатиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Айни дамда “Seoul ADEX-2019” Халқаро кўргазмасида мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари полковник Ойбек Исмоилов бошчилигида делегация ўз ишини давом эттирмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси таркибида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси ходими Қаҳрамон Эрматов ҳам иштирок этмоқда.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!