Москвадаги жанжалда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар шахсига аниқлик киритилди

Москвадаги жанжалда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар шахсига аниқлик киритилди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирилиги ўзбекистонликлар иштирокида Москвада юз берган жанжалда ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берган эди.

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси Консуллик бўлими жорий йилнинг 17 февраль куни Москва шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари иштирокидаги ҳодисада вафот этганлар исм-шарифларига аниқлик киритди:

1. Нусратов Нодирбек Ғуломқодирович, 1989 йил 29 октябрда туғилган;

2. Жамолиддинов Зиёдулла Рузибой ўғли, 1992 йил 11 майда туғилган.

Зиёдулла Жамолиддиновнинг жасади ҳеч қандай ҳужжатга эга бўлмаган номаълум шахс дея етказилган эди.

1987 йил 24 октябрь куни туғилган фуқаро Нусратов Отабек (24.10.1987й. да туғилган) жароҳати туфайли шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Manba: qalampir.com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!