Москва вилоятида мигрантлар учун ётоқхоналар қурилади

Москва вилоятида мигрантлар учун ётоқхоналар қурилади

Москва вилоятида мигрантларнинг уй-жой шароитлари яхшиланади. Бу ҳақда вилоят ҳукумати йиғилишида губернатор Андрей Воробьёв топшириқ берди.

Унинг сўзларига кўра, ноқонуний хостел ва мигрантлар яшайдиган "резина" квартиралар кўпинча маҳаллий аҳоли ўртасида хавотир уйғотади. Шу боис бизнес тузилмалари билан ихчам модулли ётоқхоналар қуриш масаласида ишлаш зарур.

Бундай турар-жойлар саноат зоналари ва қурилиш объектлар ҳудудида жойлашган бўлиши керак.

Агар бирор компания ёки холдинг мигрант меҳнатидан фойдаланса, улар қулай уй-жой ва шарт-шароитлар билан таъминлаши керак.

Олдинда иш кўп, бу қўшимча инвестиция талаб қилади, бироқ минтақа аҳолисининг хавфсизлиги ва қулайлиги биринчи ўринда туриши керак, деб қўшимча қилди губернатор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!