Москва мэри шаҳарда қанча аҳоли коронавирусга чалинганини айтди

Москва мэри шаҳарда қанча аҳоли коронавирусга чалинганини айтди

Москвада айни пайтда коронавирусга чалинганлар сони сони пойтахт аҳолисининг 2 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин ўзининг блогида ёзиб қолдирди. Қайд этилишича, бу маълумотлар турли аҳоли гуруҳларининг скрининг тадқиқотлари асосида олинган.

Унинг айтишича, бу пандемия тарқалган дунё шаҳарлари орасида энг паст кўрсаткичдир. «Биз москваликларнинг интизоми ва ўз-ўзини изоляция қилиш чораларини қўллаб-қувватлагани туфайли инфекция тарқалишини камайтиришга эришдик», — деган Собянин.

Шунингдек, ҳукумат коронавирусни аниқлаш бўйича тест ўтказишни қарийб икки баравар оширишга эришганини қўшимча қилган. Бу вирус тарқалишининг эрта босқичда тўхтатиш имконини беришини, шу сабабли оғир беморлар сони ошмаётганини айтган.

Бироқ шунга қарамай, хавф ортиб бораётганини таъкидлаб, москваликларни изоляция чораларига имкон қадар масъулият билан ёндашишга чақирган.

Маълумот учун, Москва Россияда коронавирус тарқалиши бўйича етакчи шаҳар бўлиб турибди. 1 май ҳолатига кўра, шаҳарда коронавирусга чалиниш бўйича 57 300 та ҳолат аниқланган, улардан 5 766 нафари тузалган, 658 нафари вафот этган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!