Мирзо Улуғбек туманида қалбаки долларига “Iphone 13” харид қилиш ҳолати аниқланди

Мирзо Улуғбек туманида қалбаки долларига “Iphone 13” харид қилиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.К. “OLX” сайти орқали нотаниш харидор аёл билан ўзининг “Iphone 13” русумли уяли алоқа воситасини 1 200 АҚШ долларига сотишга келишиб, тумандаги “Evоs” кафеси олдида учрашган пайтида, харидор аёл унга уяли алоқа воситаси учун 12 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни бериб кетганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, қалбакилигини билмагани ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валютада амалга ошириш орқали ўзингизни ноқонуний ҳаракатлардан асраган бўласиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!