Миллионреннинг қизи саёҳатга йўл олди ва изсиз ғойиб бўлди

Миллионреннинг қизи саёҳатга йўл олди ва изсиз ғойиб бўлди

Британиялик миллионернинг 22 ёшли қизи Грейс Миллан 1 декабрь куни саёҳатга отланганди. “Metro” газетасининг ёзишича, охирги марта қиз оиласига Янги Зеландияда эканлигини айтган.

У ҳар куни акаси, онаси ёки мен билан гаплашар, поезддаги суратларини жўнатарди. Ўтган ҳафта биз унинг саломатлигидан ташвишга тушгандик, — деди қизнинг отаси Дэвид Миллан.

Грейс саёҳатини Перуда бошлаган, икки ҳафта олдин эса Янги Зеландияга йўл олган. Отаси қизининг охирги марта кимлар билан гаплашгани ҳақидаги барча маълумотларни сўрамоқда.

Окленд полицияси 7 декабрь куни Грейс охирги марта ўзининг эркак шериги билан “City Life” меҳмонхонасида бўлганини маълум қилди. Полициячилар ўша эркак билан суҳбатлашишган ва у ҳеч нарсани яширмаётганини, ундан шубҳаланиш асоссиз эканлигини таъкидлашган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!