“Metro-Goldwyn-Mayer” киностудияси сотувга қўйилди

“Metro-Goldwyn-Mayer” киностудияси сотувга қўйилди

“MGM Holdings” кинокомпанияси “Metro-Goldwyn-Mayer” киностудиясини сотувга қўйишини маълум қилди.

Бу ҳақда “Wall Street Journal” хабар бермоқда.

Газетанинг аниқлик киритишича, компания “Morgan Stanley” ва «LionTree LLC» инвестиция банклари билан ҳамкорликда сотиш жараёнини расмийлаштира бошлаган.

Шу билан бирга, мутахассислар киностудия харажатларини 5,5 миллиард долларга баҳолашмоқда.

Таъкидланишича, “MGM Holdings” азалдан “Metro-Goldwyn-Mayer”ни сотмоқчи бўлган, аммо корпорация харидорлар билан нарх бўйича келиша олмаган. Масалан, 2018 йилда компания вакиллари «Apple» билан музокаралар олиб боришганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!