Месси ва Рамос Мбаппе ҳамда Неймар вазиятига аралашган

Месси ва Рамос Мбаппе ҳамда Неймар вазиятига аралашган

“ПСЖ” ҳимоячиси Серхио Рамос ва ҳужумчи Лионель Месси ҳужумчилар Неймар ва Килиан Мбаппе ўртасидаги можарони бартараф этишга ҳаракат қилишди, деб хабар беради AS.

Манбага кўра, "Монпелье" билан ўйиндан сўнг Неймар ва Мбаппе ўртасида можаро келиб чиққан. Вазиятни тинчлантириш учун Серхио Рамос, Маркиньос ва Лионель Месси аралашишга мажбур бўлди.

Хабар қилинишича, Рамос Неймарга Мбаппени асосий пенальти тепувчи қилиб тайинлаш ҳақидаги қарорини "ПСЖ"га ёқмаса ҳам ҳурмат қилишни маслаҳат берган.

Клуб устози Кристоф Галтье ва клуб спорт директори Луиш Кампуш ҳам можарони ҳал қилишга ҳаракат қилишди. Бироқ, аралашувга қарамай, Неймар ва Мбаппе ўртасидаги можаро ҳалигача ҳал этилмаган.

Аввалроқ Мбаппе Неймарнинг жамоага таъсири кучайиб бораётганидан дастлаб хафа бўлгани ҳақида хабар берилганди. Бразилиялик футболчи ўз навбатида Мбаппени майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам ўта худбин эканлигига ишонди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!