Машинада гуруҳ бўлиб ҳаракат ҚИЛИШ жавобгарликка сабаб бўлади

Машинада гуруҳ бўлиб  ҳаракат ҚИЛИШ  жавобгарликка сабаб бўлади

Қонунчиликка кўра, мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Агарда худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса:

➖БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида жарима солишга;

➖транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойдан 1 йилгача маҳрум этишга сабаб бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!