Машина ойнасидан оёқларини чиқариб ҳаракатланган фуқарога қандай жазо берилди?

Машина ойнасидан оёқларини чиқариб ҳаракатланган фуқарога қандай жазо берилди?

Ўтган ҳафта ижтимоий тармоқларда “Матиз” русумли такси автомашинасининг олд ён ойнасидан бир кишининг оёқлари чиқиб турган ҳолда ҳаракатланаётгани тарқалган эди.
Ушбу ҳолатга вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси расмий муносабат билдирди. Унда қуйидагилар баён қилинган:
2019 йил 10 август куни соат 16:00 ларда ҳайдовчи Самарқанд шаҳрида яшовчи Ҳасан Абдуманнонов бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасида Даҳбед кўчасида харакатланиб кетаётган вақтида йўловчи Бахрилло Қудратов автомашина ойнасидан оёқларини ташқарига чиқариб юрган.
Аниқланишича, Бахрилло Қудратов ўша куни спиртли ичимлик истеъмол қилган бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчи Ҳасан Абдуманноновга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва йўловчига нисбатан тушунтириш ишлари олиб борилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!