Марказий Осиёда ресурслар юзасидан чегаравий можаролар эҳтимоли ортмоқда — КХШТ

Марказий Осиёда ресурслар юзасидан чегаравий можаролар эҳтимоли ортмоқда — КХШТ

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) бош котиби Имангали Тасмагамбетов аъзо давлатлар яқин келажакда дуч келиши мумкин бўлган таҳдидлар ҳақида гапирди. Бу ҳақда у Миллий мудофаа журналига берган интервьюсида маълум қилди.

“Таҳдидлар доираси жадаллик билан кенгаймоқда. Агар глобал миқёсдаги муаммоларни суҳбатимиз доирасидан ташқарида қолдириб, минтақавий муаммоларга алоҳида эътибор қаратадиган бўлсак, унда, биринчи навбатда, ресурслар учун можаролар хавфини кўрсатишимиз керак.

Бундан ташқари, ҳудуд ҳам ресурс вазифасини бажаради — бу чегаравий конфликтлар формати ва сув каби қимматли манба. Иккинчиси Марказий Осиёдаги сув ресурслари билан боғлиқ аҳвол туфайли алоҳида ташвиш уйғотади. Бу минтақадаги давлатларнинг миллий ҳукуматларидан кўпроқ эътиборни талаб қиладиган жуда мураккаб муаммолар тугунидир”, — деди Тасмагамбетов.

КХШТ масъулияти доирасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тасмагамбетов ташкилот таҳдидларни зарарсизлантириш учун реал салоҳиятга эгалигини айтди. Ҳозирда КХШТга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!