Марк Цукерберг қандай смартфондан фойдаланади?

Марк Цукерберг қандай смартфондан фойдаланади?

Facebook асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг қандай смартфондан фойдаланишини маълум қилди. Бу ҳақда Lenta.ru  нашри маълум қилди.

Блоггер Цукербергнинг ҳозирда қандай смартфон ишлатишини ва олиб юришини сўради.

Мен сўнгги йилларда Samsung телефонларидан фойдаланмоқдаман. Ва мен уларнинг ашаддий мухлисиман”, – деди ижтимоий тармоқ бош директори.

Унга кўра, Жанубий Кореянинг ишлаб чиқарувчиси сифатли қурилмалар ишлаб чиқаради. Шунингдек, у қурилмаларнинг Google Andorid операцион тизимида ишлашини муҳим афзаллиги деб ҳисоблади

Бизнинг фойдаланувчиларимизнинг аксарияти Andorid смартфонларидан фойдаланишади, шунинг учун мен ўзим ва Facebook менежерлари учун ушбу операцион тизимда фақат iPhone ишлатишдан кўра турли хил смартфонлар билан ишлаш тўғри деб ўйлайман”, – деб қўшимча қилди Цукерберг.

У Andorid’нинг смартфонлар учун энг севимли операцион тизими эканлигини, кўпинча компанияларни ишлаб чиқишда ҳамда бошқаришда ва хавфсизликда iPhone’ни афзал кўришларини тушунтирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!