Марғилонда коллеж ўқитувчилари 40 даража иссиқда уй бузмоқда (видео)

Марғилонда коллеж ўқитувчилари 40 даража иссиқда уй бузмоқда (видео)

Марғилон шаҳрида коллеж ходимлари хонадонлари сносга тушган фуқароларнинг уйини бузяпти. Улардан бири бунинг исботи сифатида «Human.uz» нашрига видеолавҳа юборган.

Видеода «Қаерда ишлайсизлар?» деган саволга ходимлардан бири «Миллий хунармандчилик коллежи», бири «II-тиббиёт коллежи», бошқаси «Банк коллежида» деб жавоб беради.

Том қисмини бузаётган эркакларга ҳам худди шундай савол берилганида «Маиший хизмати кўрсатиш коллежи», «Иқтисодиёт коллежи» деган жавоблар янграйди.

«Айни пайтда меҳнат таътилида бўлиши керак бўлган ўқитувчилар шаҳардаги уй-жойлар бузилишига жалб қилингани ачинарли ҳол. Марғилондаги коллежлар ходимлари янги ўқув йилига тайёргарликни 38-40 даража иссиқ остида, чанг-тўзонларга тўла қурилиш майдонларида олиб бормоқда», дея ёзади нашр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!