Марғилонда Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, фирибгарлик қилган аёл озодликдан маҳрум этилди

Марғилонда Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, фирибгарлик қилган аёл озодликдан маҳрум этилди

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Суднинг қора курсида ўтирган аёл бир неча бор фирибгарлик бўйича судланган бўлса-да, тегишли хулоса чиқармади. Марғилон шаҳридаги Linex ўқув марказида корейс тили ўқитувчиси вазифасида ишлаган М.Алимова Т.Абдуллаевни 3000 доллари эвазига тижорат йўналиши бўйича Жанубий Кореяга ишга жўнатишга ёрдам беришини айтиб, ушбу маблағни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Жабрланувчи фирибгарга дуч келганини кейин тушуниб етиб, ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилди. М.Алимова ушбу қилмишини такроран фирибгарлик қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисмининг «б» бандида назарда тутилган жиноятни содир этди.

Суд томонидан судланувчи М.Алимовага 3 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!