Марғилон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари ўз уйида осилган ҳолда топилди

Марғилон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари ўз уйида осилган ҳолда топилди

Фарғонада Мағилон шаҳар ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаган фуқаро ўз уйидан осилган ҳолда топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Фарғона шаҳар ИИБ навбатчилик қисмидан 30 ноябрь куни соат 11:00 ларда келиб тушган хабарга кўра, шаҳардаги Мустақиллик кўчаси 174-хонадонда яшаган, 1984 йилда туғилган Т.Э. яшаш хонадони ертўласида кабелдан сиртмоқ ясаб, ўзини ўзи осиб вафот этган.

Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан ҳозирда терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Қайд этилишича, Т.Э. Марғилон шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича 1-ўринбосари лавозимига тайинланиб, 2019 йил 2 апрель куни ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!