«Манчестер Юнайтед» қишки трансферлар вақтида 2 ҳимоячисини сотиб юборади

«Манчестер Юнайтед» қишки трансферлар вақтида 2 ҳимоячисини сотиб юборади

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби қишки трансферлар вақтида 2 ҳимоячи — Эрик Байи ва Маркос Рохони сотиб юборади. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Манкунианлар 2 ҳимоячи сотувидан келиб тушган маблағга янги футболчи сотиб олади. Асосий номзодлар ҳам маълум: Тоби Алдервейрельд («Тоттенҳэм») ҳамда Милан Шкриньяр («Интер»).

Шунингдек, Алексис Санчес ҳам жамоани тарк этиши мумкин. Аммо унга ҳозирча бирорта клуб қизиқиш билдирмаган. Сабаб сифатида футболчининг клубда катта маош олиши кўрсатилмоқда.

Амалдаги мавсумда Байи «Юнайтед» сафида 7 та ўйинда майдонга тушди, Рохо эса бирорта ўйинда иштирок этмади.

Daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!