Макрон НАТО мамлакатларининг умумий душманини айтди

Макрон НАТО мамлакатларининг умумий душманини айтди

14 июнь куни Брюсселда бўлиб ўтган саммитда НАТО мамлакатлари терроризм уларнинг умумий душмани эканлигини тасдиқладилар, деди Франция Президенти Эммануэль Макрон.

"Саммитда бўлиб ўтган мунозаралар бир қатор масалалар бўйича позицияларни қисман аниқлаштиришга имкон берди. Аввало ким бизнинг душманимиз эканлиги аниқланди", деди у учрашув якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида. "Иттифоқ мамлакатларидан бирининг суверенитети ва хавфсизлигига таҳдид солувчилар ташкилотнинг душманидир", деди Макрон.

НАТО раҳбарлари умумий душманни - терроризмни белгилаб олдилар. Макроннинг сўзларига кўра, айнан шу ёвузлик Европа демократиялари ва улар ҳимоя қиладиган қадриятларга таҳдид солмоқда, деб ёзади ТАСС.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!