Марказий Осиё иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича олдинги сафда ва Ўзбекистоннинг минтақавий сиёсати

Марказий Осиё иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича олдинги сафда ва Ўзбекистоннинг минтақавий сиёсати

4-5 апрель кунлари Самарқанд “Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик” мавзусидаги халқаро анжуманга мезбонлик қилмоқда. Унда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари, Европа Иттифоқи раҳбарияти, халқаро ташкилотлар вакиллари, Осиё, Европа, Африка ва Яқин Шарқ мамлакатлари экспертлари ва мутахассислари иштирок этмоқда.

Қайд этиш жоизки, Халқаро иқлим форуми Ўзбекистон Президенти томонидан 2022 йилда билдирилган умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлидаги Самарқанд бирдамлиги ташаббусини амалга ошириш доирасида ташкил этилмоқда. Унинг мазмун-моҳияти хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича янги ёндашувларни қидириш учун замонамизнинг долзарб муаммолари бўйича глобал мулоқот платформасини яратишдан иборат.

Шу тариқа Самарқанд яна бир неча кун давомида халқаро мулоқот ва ҳамкорлик марказига, иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича долзарб масалаларни муҳокама қилиш майдончасига айланади. Тадбир жаҳон ҳамжамиятининг иқлим чақириқларига қарши курашиш иши борасидаги саъй ҳаракатларини бирлаштиришга муҳим ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Иштирокчиларнинг вакиллик таркиби ва анжуманнинг кўп томонлама формати тадбир кун тартибининг долзарблигини кўрсатади.

Ҳозирги кунда иқлим ўзгаришлари давримизнинг энг жиддий таҳдидларидан бирига айланди. Бу муаммо халқаро экспертлар ҳамжамиятининг эътибори марказида бўлиб, мунтазам тарзда энг юксак минбарларда тилга олинмоқда. Хусусан, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш жаҳондаги мазкур вазиятни иқлим ўзгариши, био хилма-хилликнинг йўқолиши ва атроф-муҳитнинг ифлосланишини ўз ичига олган “уч карра сайёра инқирози” деб тавсифлади.

Мутахассислар айниқса, глобал ҳароратнинг кўтарилишидан хавотирда. Бу қатор салбий оқибатлар, жумладан музликларнинг эриши, сув танқислиги, қурғоқчилик, чўлланиш, тупроқ деградацияси, био хилма-хилликнинг йўқолиши ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг пасайишига олиб келади. Бу муаммолар аҳоли сонининг тез ўсиши ва жадал иқтисодий фаолият билан янада кучаймоқда.

Масалан, яқинда Жаҳон метeoрология ташкилоти ва Бутужаҳон Музликларни мониторинг қилиш хизматининг эълон қилган маърузалари музликларнинг эриши тезлашганини тасдиқлайди. Тадқиқотларга кўра, 1976 йилдан буён 48 йил мобайнида бутун жаҳондаги музликлар қарийб 9,2 минг гигатонна муз йўқотган. Натижада, денгиз сатҳи 18 миллиметрга кўтарилган. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар бир миллиметр туфайли қирғоқбўйи ҳудудларида яшайдиган 200-300 минг аҳоли сув тошқини хавфига учраши эҳтимоли бор.

2022-2024 йиллар мобайнида музликлар массасининг уч йиллик рекорд даражадаги энг катта йўқотиши кузатилган. Сўнгги олти йилнинг беш йилида музликларнинг энг тез эриши кузатилган. Қайд этилишича, кўпгина ҳудудлардаги “абадий музлар” 21 асрда омон қолмаслиги мумкин.

Музликларнинг жадал эриши ва сув танқислигининг кучайиши 2025 йил 21 мартда Нью-Йорк ва Парижда Бутунжаҳон Музликлар куни ва Бутунжаҳон сув ресурсларига бағишлаб ўказилган форумларнинг асосий мавзуларидан бирига айланди.

Халқаро ҳамжамият бу муаммо кўламини тўлиқ англаб етиб, уни ҳал қилиш чораларини кўрмоқда. Иқлим ўзгаришига ва унинг салбий оқибатларига қарши курашиш мақсадида дунё мамлакатлари 2015 йилда Париж келишувини қабул қилдилар. Ҳужжатда уларнинг иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш бўйича қўшма ишларни амалга оширишлари назарда тутилган.

Шу билан бирга, ҳар йили БМТ нинг Иқлим ўзгариши бўйича анжуманлари ўтказилади. Сўнгги 29-анжуман ўтган йил ноябрь ойида Боку шаҳрида бўлиб ўтди.

Бироқ геосиёсий кескинликнинг ўсиши ва йирик давлатлар ўртасидаги қарама-қаршиликнинг кучайиши шароитида кўп томонлама ҳамкорликнинг пасайиши кузатилмоқда. Бу халқаро тинчлик ва барқарорликнинг энг муҳим масалалари бўйича ҳамжиҳатликка эришишни ҳамда халқаро ташкилотларнинг барқарор ривожланиш кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича фаолиятини мураккаблаштирмоқда.

Натижада, инсоният келажаги учун муҳим аҳамиятга эга бўлишига қарамай, иқлим муаммолари иккинчи даражага тушиб қолмоқда, ресурслар эса, қуролли тўқнашувларга ва гуманитар инқирозлар оқибатларини бартараф этишга йўналтирилмоқда.

Бу шароитда Марказий Осиё бутунлай бошқача ривожланиш динамикасини намойиш этмоқда. Минтақа халқаро нотинчлик шароитида бирлашиб, янада барқарор бўлди ва юзага келаётган таҳдид ва чақириқларни мустақил равишда бартараф этмоқда. Бу борада минтақада шаклланган ишонч, дўстлик ва яхши қўшничилик муҳити ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини рўёбга чиқаришнинг фундаментал асоси бўлиб хизмат қилади.

Бошқача айтганда, минтақа мамлакатларининг бирлиги минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича самарали мулоқот олиб бориш имконини бермоқда, бу халқаро миқёсда кенг эътироф этилмоқда.

Айни дамда иқлим кун тартиби бугун минтақавий ҳамкорликни фаоллаштириш учун муҳим омиллардан ҳисобланади. Бу бежиз эмас. Марказий Осиё иқлим ўзгариши бўйича энг ҳимоясиз минтақалардан бири ҳисобланади. Сўнгги 60 йилда бу ерда ҳаво ҳарорати 1,5 даражага кўтарилди, бу дунё кўрсаткичидан икки баравар кўпдир (0,7 даража). Иқлим ўзгариши, сув ресурсларидан бесамар фойдаланиш ва бошқариш минтақада сув танқислигини келтириб чиқармоқда. Бу тенденция йил сайин кенгаймоқда.

Сув ресурсларининг 80 фоиздан ортиғи музликларда ҳосил бўлади. Сўнгги 50 йилда бу музликлар майдони тахминан 30 фоизга қисқарди. 2050 йилга бориб, Сирдарё ҳавзасидаги сув ресурслари 5 фоизгача, Амударё ҳавзасидаги сув ресурслари 15 фоизгача пасайиши кутилмоқда.

Умуман олганда, Марказий Осиёда 2050 йилга бориб, 100 миллион кишига етиши кутилаётган демографик ўсишни ҳисобга олганда, минтақада сув танқислиги 30 фоизга етиши, суғориладиган деҳқончилик учун фойдаланиладиган сув ресурсларига бўлган эҳтиёж эса 2030 йилга бориб, 30 фоизга ошиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Кўрсатилган омилларнинг барчаси озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Жаҳон банкининг прогнозларига кўра, 2050 йилга бориб, минтақада қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлиги 20-40 фоизга пасайиши мумкин.

Мавжуд таҳдидларнинг кўламини чуқур англаган Марказий Осиё мамлакатлари минтақа келажаги учун юксак масъулиятни намоён этмоқдалар. Хусусан, иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасидаги ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириш мақсадида минтақада иқлим бўйича мулоқот йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатлари иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш ва юмшатиш соҳасидаги муҳим глобал ташаббусларни илгари сурган ҳолда, иқлим кун тартибини ҳаракатлантирувчи кучи сифатида ҳаракат қилмоқда. Хусусан, яқин 3 йилда (2025-2028 йиллар)да минтақа мамлакатларида сув-иқлим муаммоларига бағишланган қатор йирик тадбирлар бўлиб ўтади. Музликларни асраш бўйича юқори даражадаги Халқаро Душанбе конференцияси (2025); Остонада бўлиб ўтган Марказий Осиё Минтақавий иқлим саммити (2026); «Бишкек +» Иккинчи глобал тоғ саммити (2027); 2018-2028 йилларда Душанбе шаҳрида “Сув - барқарор ривожланиш учун” Халқаро ҳаракатлар ўн йиллиги мақсадларини амалга ошириш бўйича эришилган ютуқларни якуний ҳар томонлама кўриб чиқиш бўйича юқори даражадаги конференция (2028) шулар жумласидандир.

Шу билан бирга, Марказий Осиё мамлакатлари Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси ва БМТ сингари халқаро ташкилотлар доирасида ҳам фаол ҳамкорлик қилишмоқда.

Хусусан, 2023 йилда Дубай шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг иқлим саммити доирасида барча Марказий Осиё мамлакатлари иштирокида “5 та мамлакат – 1 та минтақа – 1 та овоз” мавзуида Марказий Осиё минтақавий павильони ташкил этилди.

Айни дамда шуни қайд этиш жоизки, Ўзбекистон иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш соҳасидаги минтақавий ҳамкорликни бирлаштирувчи ҳамда Марказий Осиёни “яшил” иқтисодиёт ва “тоза энергия”ни ривожлантирувчи марказлардан бирига айлантирувчи ҳаракатлантирувчи кучлардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Абу-Даби Барқарор ривожланиш ҳафталиги”да чиқиш қилиб, “Янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсади – экологик барқарорликни таъминлаш ва иқтисодий ўсишнинг ресурслар тежамкорлигига асосланган “яшил” ривожланиш моделига ўтиш”, деб қайд этган эди.

Умуман олганда, “яшил ривожланиш” давлат сиёсатининг устувор вазифасига айланди. Бу экологик масалаларни ҳал этиш, био хилма-хилликни сақлаш ва БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган қатор узоқ муддатли концептуал ҳужжатларни ишлаб чиқишда ўз аксини топди.

Улардан энг муҳимлари: “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш Стратегияси”, 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Концепцияси, 2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси ҳамда 2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясидир.

Бундан ташқари, 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонни ривожлантириш Стратегиясида биринчи марта иқлим масалалари устувор йўналишга айланди ҳамда давлатнинг глобал кун тартибидаги масалаларни ҳал этишда иштирок этиши учун жавобгарлиги белгиланди.

Айни вақтда, қайта тикланадиган энергия манбалари улушини ошириш, электромобиллар ва “яшил” водород кластерлари, қуёш ва шамол ишлаб чиқаришларини ташкил қилиш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва энергия самарадорликни ошириш орқали иқтисодиётни карбонсизлантириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва сафарбар қилиш, иқлим ўзгаришига мослашиш масалаларини ҳал қилишга тизимли ўтишни таъминлаш мақсадида 2025 йил Ўзбекистонда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

Умуман олганда, олиб борилаётган чора-тадбирлар самарасида сўнгги 5 йилда мамлакатимиз энергия секторига қарийб 20 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинди, 9,6 гигаваттли замонавий энергетика қувватлари ишга туширилди. Хусусан, 3,5 гигаватт қувватга эга 14 та қуёш ва шамол электр станциялари ҳамда 300 мегаватт қувватга эга 2 та энергия сақлаш тизими ташкил қилинди.

2030 йилга бориб, қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 54 фоизга етказиш ва иссиқхона газлари чиқиндиларини 35 фоизга камайтириш режалаштирилган. Бундан ташқари, яқин йилларда инвестиция лойиҳаларида “яшил” компонентларни 50 фоизгача ошириш ҳамда иссиқхона газлари чиқиндилари миллий мониторинг тизимларини жорий қилиш режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга, “Яшил макон” дастури доирасида мамлакатимизда шаҳар ҳудудлари кўкаламзорлаштирилади. Ўзбекистоннинг бутун қишлоқ хўжалиги секторини сув тежовчи технологиялар билан қамраб олиш режалаштирилган.

Айни вақтда, Тошкент иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасидаги муҳим ташаббусларни илгари сурган ҳолда, глобал ва минтақавий сиёсатини сезиларли даражада фаоллаштирди.

2021 йил май ойида Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюциясининг қабул қилиниши муҳим воқеалардан бири бўлди. Ушбу чора минтақа экотизимини тиклаш, “яшил” технологиялар ва табиатдан фойдаланишнинг барқарор усулларини ривожлантиришга қаратилган. Амалга оширилган дастурлар самарасида, ҳаво чангини камайтириш, биологик хилма-хилликни тиклаш ва иқлим вазиятини яхшилаш мақсадида Орол денгизининг қуриган туби ҳудудида миллионлаб кўчатлар экиш имконияти яратилди.

2023 йил декабрь ойида минтақа мамлакатларининг экологик таҳдидларни ҳал этишдаги ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган яна бир муҳим резолюция – “Марказий Осиё экологик муаммолар қаршисида: барқарор ривожланиш ва фаровонлик йўлида минтақавий бирдамликни мустаҳкамлаш” резолюцияси қабул қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Дубайда бўлиб ўтган COP-28 ва Бокуда бўлиб ўтган COP-29 саммитларида ҳамда бошқа халқаро форумларда глобал иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши курашиш бўйича қатор амалий таклифларни билдирди.

Улар орасида иқлим ўзгариши натижасида етказилган зарар ва йўқотишларни баҳолаш бўйича Халқаро марказнинг ташкил этилиши, Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича Минтақавий хабнинг таъсис этилиши ҳамда ўсимликлар генетик ресурслари банкининг шакллантирилишини қайд этиш жоиз.

Шу билан бирга, Ўзбекистон қатор йирик халқаро тадбирлар майдонига ҳам айланмоқда. Хусусан, 2024 йил февраль ойида Самарқандда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва биохилма-хилликни сақлаш бўйича энг муҳим халқаро тадбир – Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича Конвенциянинг 14-йиғилиши бўлиб ўтди.

2024 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида “Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари” мавзуида халқаро форум ўтказилди. Ундан кўзланган асосий мақсад қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ва озиқ-овқат хавфсизлиги, иқлим ўзгаришига мослашиш ва денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатларда логистика билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишдан иборат эди.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Президенти томонидан COP-29 саммитида денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлатлар учун мамлакатимизда БМТ нинг инновацион агросаноат хабини ташкил этиш бўйича илгари сурган ташаббуслари эътиборлидир.

Шунингдек, жорий йил 15 май - Халқаро иқлим кунида Оролбўйи ҳудудида “Рақамли “яшил” ташаббуслар” глобал ёшлар фестивалини ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Албатта, ушбу халқаро форумларнинг барчаси Марказий Осиё фаровонлиги ва минтақанинг барқарор келажаги учун самарали ечимларни ишлаб чиқишга қаратилган. Ўзбекистон бу борада изчил ишларни амалга ошириб, иқлим таҳдидларига қарши курашишда Марказий Осиё давлатларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга интилмоқда.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 4-Маслаҳат учрашувида қабул қилинган Марказий Осиё учун “Яшил кун тартиби” ҳамда Иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича минтақавий стратегиянинг ишлаб чиқилиши бу ҳамкорликни кучайтиришга муҳим ҳисса қўшди.

Бу ҳужжатлар атмосферага иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш каби йўналишларда минтақа мамлакатларининг қўшма ҳаракатлари учун замин яратади.

Экология соҳасида кадрларни тайёрлаш ва илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тошкентда минтақадаги биринчи “Central Asian Green University” очилди. У экологик таълим ва инновациялар марказига айланади. Ўзбекистон Президенти университет негизида ер деградациясига қарши курашиш бўйича Халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш ва барқарор ривожланиш соҳасида янги ишланмаларни ишлаб чиқиш учун етакчи илмий марказлар ва экспертларни жалб қилишни таклиф этди.

Самарқанд конференцияси давомида Ўзбекистоннинг Минтақавий “Яшил” тараққиёт концепция лойиҳасини тақдим этилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа ҳақида Ўзбекистон Президенти “Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги” саммитидаги нутқида маълум қилган эди.

Қайд этиш жоизки, иқлим форумидан сўнг 10 апрелда Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан “Марказий Осиёда сув дипломатияси: барқарор ривожалниш йўлида ишонч, мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорлик” мавзуида Халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади.

Ушбу тадбир юзага келган вазиятга холис баҳо бериш асосида сув масалаларини ҳал этишга кўмаклашиш учун илмий-сиёсий мулоқот бўйича ўзига хос платформа бўлади.

Унда Марказий Осиё ва Афғонистон стратегик институтлари ва сув хўжалиги идоралари раҳбарлари ва экспертлари, сув дипломатияси бўйича Европа мамлакатларининг етакчи мутахассислари ҳамда БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ва Афғонистонга кўмаклашиш миссияси вакиллари иштирок этадилар.

Анжуман моҳиятан, Марказий Осиё мамлакатлари барча томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш масалаларини амалий ҳал этишга тайёр эканининг яна бир дадили бўлади.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг фаол иқлим сиёсати ва унинг халқаро майдондаги ташаббуслари мамлакатимизнинг барқарор ривожланиш ва экологик хавфсизлик масаласига нафақат миллий, балки минтақавий даражада содиқлигини кўрсатади.

Шу нуқтаи назардан, Самарқанд иқлим анжуманининг ўтказилиши иқлим ўзгаришига мослашиш, жаҳон ҳамжамияти эътиборини минтақа муаммоларига қаратиш ва кўп томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари бўйича мақбул ечимларни топиш имконини беради.

Беқарорлик, геосиёсий келишмовчиликлар ва барқарор ривожланишга таҳдидлар шароитида барча томонларнинг ҳурмати ва тенг иштирокига асосланган эркин ва амалий мулоқот зарур. Самарқанд мазкур мулоқот янгича тус оладиган ана шундай жой бўлиши мумкин.

Акрамжон Неъматов,
Ўзбекист
он Республикаси Президенти ҳузуридаги
Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари,

Азамат Сулиманов,
Ўзбекист
он Республикаси Президенти ҳузуридаги
Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

бўлим бошлиғи


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

Чўнтакка зарба: Гўшт нархи “учиб кетди” – Ўзбекистонда март ойида 9,1% ошди!

Ўзбекистонда инфляция янада кучайди – йиллик кўрсаткич 10,3% га етди!

Эрон олтита давлатни огоҳлантирди

Шунингдек, Эрон қуролли кучлари юқори жанговар шай ҳолатга келтирилди

Криштиану Роналду ўзининг биринчи футбол клубини сотиб олмоқчи

Агар "Валенсия" мавсум якунларига кўра Ла Лигани тарк этмаса, харид амалга ошиши мумкин.

ТЕЗКОР АХБОРОТ: Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларини сув босиши мумкин

4-7 апрель кунлари ёмғирлар бошланади – сел ҳудудлари эълон қилинди!

Қувайт энди Эронга ошкора ваъда берди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиан чоршанба куни тушда Қувайт амири Наваф Ал-Аҳмад Ал-Жобир Ас-Сабоҳ билан телефон орқали суҳбатлашди

Чернобил ҳайвонларида кутилмаган суперқобилиятлар аниқланди

Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.

Шов-шув! Хитой денгиз остида 100 миллион тонна нефть топди!

Денгиз тубида катта бойлик! CNOOC тарихий нефть кашфиётини эълон қилди!

Эндиликда 11,25 млн сўмдан юқори пул ўтказмалари қатъий назоратда бўлади

Бу ҳақда Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қабул қилди.

Россиянинг уруш машинаси тезлашмоқда

Россия ўз ҳарбий салоҳиятини таҳлилчилар башорат қилганидан ҳам тезроқ оширмоқда.

Криштиану Роналду нима учун Жоржинага уйланмаётганлигини тушунтирди

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилаётган жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес билан муносабатларини нега ҳалигача расмийлаштирмагани ҳақида гапирди.

"Турк йигитлари руслардан аёлларини тортиб олмоқда"

"Россия фахрийлари" турк сериалларига қарши кураш бошлади.

Россия аэропортида ўзбекистонликлар қўлга олинди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёда помидорни шпаклёвкага "айлантиришди"

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишича, транзит тартибида қўшни давлатга чиқиб кетиши лозим бўлган 20 тоннадан зиёд помидор ноқонуний равишда Термиз туманидаги омборлардан бирига тушириб қолдирилган.

Путинга Украинадан "қўнғироқ қилишди"

Россия президенти Владимир Путинга Украинадан одамлар "яширин тарзда" қўнғироқ қилган.

Ҳиндистонлик амалдор Бухородаги меҳмонхонадан ўлик ҳолда топилди

Расмийларга кўра, 4 апрелдан буён Бухоро шаҳрида бўлган ва юрак хуружидан вафот этганликда гумон қилинмоқда.

Жанубий Корея КХДР аскарларига қарата ўт очди, сабаби...

Бу ҳақда "Рёнхап" хабар бермоқда.

Латвия Улуғ Ватан уруши қурбонларига "уруш" эълон қилди

Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати маълум қилди.

Россия Украинадаги уруш бошланганидан бери Европадан кучлироқ бўлиб қолди

Россия Украинадаги уруш бошланганидан бери Европадан кучлироқ бўлиб қолди — деб ёзади Германиянинг Die Welt нашри.

НАТО Хитойнинг ҳарбий салоҳиятидан ҳайратда

Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте Japan Times билан суҳбатда маълум қилди.

Зеленскийнинг асосий қўрқуви ошкор бўлди

Бу ҳақда АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Карен Квятковски маълум қилди , деб ёзади “РИА Новости” .

Трамп Хитойнинг жавоб тарифларини қоидаларни бузиш деб атади

АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойнинг унга нисбатан жорий қилинган тарифларга жавоб чораларини қоидаларни бузиш деб атади. Унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .

АҚШ Теҳронга қарши куч ишлатиш имкониятидан воз кечиши керак

Бу ҳақда Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Аббос Арагчи The Washington Post сайтида чоп этилган мақоласида маълум қилган.

Amnesty International хатарли тенденция ҳақида бонг урди

Халқаро ташкилот ўлим жазоси ижроси билан боғлиқ рақамлар бундан ҳам кўп экани, чунки айрим давлатлар статистикани ошкор этмаслигини таъкидлаган.

Трамп ўзи жорий этган бождан 500 млн доллар зарар кўрди

АҚШ президенти Доналд Трамп дунёнинг аксарият мамлакатлари импортига бож солганидан сўнг, унинг шахсий бойлиги 500 млн долларга қисқарди, деб ёзди Forbes.

Меҳмонлар устидан пул сочган куёв олти ойга қамалди

Бу ҳақда Le Figaro хабар берди.

АҚШ Олий суди Трампга муҳожирларни депортация қилишга рухсат берди

АҚШда муҳожирлар хавф остида. Олий суд Трампнинг талабини қондирди.

Дунё яна хавф остидами? ЖССТ 'янги пандемия' ҳақида жиддий огоҳлантирди

"Кейинги пандемия муқаррар!" – ЖССТ огоҳлантируви барчани ҳушёрликка чорлаяпти.

Андижонда “Зил” тормози ишламай қолиб, уйни бузиб юборди

Вилоят ЙҲХБга кўра, бугун соат 13:10 ларда Асака туманида иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган “Зил ММЗ” юк машинаси тормоз тизимидаги носозлик сабабли йўл четидаги уйга бориб урилган.

Тошкентда дўкон ёниб кетди

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 07:47 да етиб бориб, ёнғин соат 07:57 да ўчирилди.

Нигерия шимолида қуролли шахслар томонидан уюштирилган ҳужумда 52 киши ҳалок бўлди

Плато штати узоқ вақтдан бери деҳқонлар ва чорвадорлар ўртасидаги кескинлик ва даврий тўқнашувлар ҳудуди бўлиб келган.

Андижонда пул эвазига фуқароларни Россия-Украина урушига ёллашга уринган таксичи қамалди

Андижон шаҳрида таксичилик қилувчи шахс Россия фуқароси билан тил бириктириб, ўзбекистонликларни Россия-Украина урушига ёллашга уринган.

Илон Маскнинг миллиардер бўлишига йўл очган тўққизта китоб рўйхати эълон қилинди

Илон Маскнинг миллиардер бўлиши учун таъсир кўрсатган тўққизта китоб эълон қилинди деб хабар бермоқда akpars.ru.портали.

Доналд Трамп Хитойга бир кун муҳлат берди

Доналд Трамп 9 апрел кунидан бошлаб Хитой товарларига қўшимча божлар жорий этиш билан таҳдид қилди Унинг айтишича, бу Вашингтоннинг Хитой импортига божларни ошириши сабаб Пекин томонидан жорий қилинган АҚШ импортига қўшимча 34 фоизлик божларга жавоб бўлади.

Украина уруши, 7 апрель ҳолати: Харита Россиянинг фронт чизиғидаги ютуқлари камайиб бораётганини кўрсатмоқда

Москва Украина ҳудудининг тахминан бешдан бир қисмини назорат қилмоқда. Россиянинг ютуқлари жуда кўп қурбон эвазига қийинчилик билан қўлга киритилди.

Эрон радар тизимларини жойлаштирмоқда

1000 км масофада таҳдидларни кўради – Эрон Ghadir радарларини фаоллаштирмоқда.

Ғазода ҳомиладорлик "қўрқув соясида" - ЖССТ

Исроилнинг вахшиёна тажовузи яна қанча давом этади? Янги туғилган чақалоқларнинг тахминан 20 фоизи муддатидан олдин, кам вазнли ёки асоратлар билан туғилмоқда ва топиш қийин бўлган юқори даражадаги парваришга муҳтож бўлмоқда.

Японияда тиббий ёрдам вертолёти денгизга қулаб тушди

Ҳодиса оқибатида 86 ёшли бемор, унинг 68 ёшли қариндоши ва 34 ёшли шифокор ҳалок бўлган.

Трамп вазият ёмонлашса, қизамиқга қарши чора кўришга ваъда берди

Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уй матбуот ҳавзаси журналистлари билан суҳбатда маълум қилган.

АҚШДА қассоб пичоғи билан болаларга ҳужум қилди

Бу ҳақида Ҳисобот New York Post расмийларга таяниб хабар бермоқда.