NATO Украинага урушдан кейин алянсга аъзо бўлишни ваъда қилмаган — Марк Рютте

"Украинага берилган асосий ваъда шундаки, у аъзолик сари қайтмас йўлга қадам қўйди. Лекин уруш тугагач, тинчлик шартномаси доирасида NATО'га аъзо бўлиши кафолатланмаган," — деди NATO бош котиби.
Марк Рюттенинг фикрича , Россия яна узоқ вақт давомида NATO учун хавфли бўлиб қолади. Шу билан бирга, у АҚШнинг NATO' га муносабати ҳақида ҳам фикр билдирди.
Рюттенинг сўзларига кўра, Вашингтон алянсдан чиқишни режалаштираётгани ҳақидаги гаплар асоссиз.
"Мен буни очиқ айтишим мумкин, Марко Рубиога ҳам айтаман, ҳатто Доналд Трамп ҳам айтади. Лекин барибир баъзи одамлар Қўшма Штатлар NATO'дан чиқиши мумкин деб ўйлашади, аммо бу ҳом хаёлдан бошқа нарса эмас" — деди бош котиб.
Рютте шунингдек, АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам беришда давом этишини аниқ таъкидлаб ўтди. Аввалроқ, АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳам Қўшма Штатлар NATO'да қолиш ниятида эканини маълум қилган эди.