OPEК+ давлатлари нефт қазиб олиш рекорд даражада оширилишини эълон қилди

OPEК+ давлатлари нефт қазиб олиш рекорд даражада оширилишини эълон қилди.
Май ойидан бошлаб OPЕК+нинг асосий аъзолари – Саудия Арабистони, Россия, БАА, Қувайт ва Ироқ кунлик нефт етказиб бериш ҳажмини 411 минг баррелга ошириш ҳақида маълум қилди. Бу кўрсаткич 2020 йилдан буён қайд этилган энг юқори ўсиш ҳисобланади.
Шу билан бирга, OPEK бу миқдор ўзгариб бораётган шартларга қараб вақтинча тўхтатилиши ёки бекор қилиниши мумкинлигини эслатди.
Нефт қазиб олишда етакчи саккиз давлатнинг навбатдаги учрашуви 5 майга белгиланган бўлиб, унда июн ойидан бошлаб қазиб олиш квоталари муҳокама қилинади. Иштирокчилар бу шартларни ҳар ой қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда.
Келгуси ойда бозорга кирадиган янги нефт оқимлари нархларнинг тушишига олиб келди. Бунга Трамп маъмуриятининг бож тарифлари ҳам аллақачон босим ўтказган эди.
"Трампнинг “тарифлар сиёсати” сабабли бозорлар аллақачон глобал рецессиядан хавотирда, бундай шароитда қўшимча баррел нефтлар “жиддий бўрон”га сабаб бўлиши мумкин", — дея изоҳ берди Onyx Commodities тадқиқотлар бўйича раҳбари Ҳари Чилингирян.