Макрон аввал Путин, сўнг Зеленский билан қўнғироқлашди

Макрон аввал Путин, сўнг Зеленский билан қўнғироқлашди

Франция президенти Эммануэл Макрон 3 март, пайшанба куни Россия президенти Владимир Путин билан бир ярим соат телефон орқали суҳбатлашди, сўнг Украина президенти Владимир Зеленскийга қўнғироқ қилди, деб хабар берди Елисей саройи.

Қайд этилишича, Путин билан суҳбат 1 соат 30 дақиқа давом этган. Бу Россия Федерацияси ва Франция президентларининг 24 февралда Россия армиясининг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери учинчи суҳбати бўлди.

Шундан сўнг Макрон Украина етакчиси Зеленский билан гаплашди. Иккала суҳбатнинг мазмуни ҳақида хабар берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Макрон билан аввалги суҳбати чоғида Путин Украина билан музокараларга тайёр эканини, бироқ Қрим устидан Россия суверенитети тан олиниши, Украина давлатини демилитаризацияси ва «деназификацияси» ҳамда нейтрал мақом таъминланиши шарти билан келишини билдирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!