Макгрегор Ирландия ҳукуматини танқид қилди

Макгрегор Ирландия ҳукуматини танқид қилди

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ўз мамлакатини қамраб олган нотинчликлар учун мамлакатининг амалдаги расмийларини танқид қилди.

"Кеча Дублин шаҳри марказидаги жирканч манзаралар — Ирландия ҳукуматининг муваффақиятсиз сиёсати туфайли одамлар ғазабдан дўконларни талон-тарож қилмоқда. Бу тузум ҳеч муваффақиятли сиёсат олиб борганми? Соғлиқни сақлаш тўхтаб қолган.

Даҳшатли турар-жой инқирози, очиқ иммиграция ва кўчаларимиздаги хавф ҳар қачонгидан ҳам жиддий. Бу тузумнинг яхши томони борми? Кеча тунда кўчаларимизни талон-тарож қилиб, вайрон қилган одамларни танқид қилишимиз мумкин ва шундай қиламиз. Аммо, ҳаммаси тугагач, Ирландия ҳукуматининг барча муваффақиятсиз сиёсатлари қайтади. Биз ҳаракатни кутяпмиз. Мотам тутганларнинг оилалари кутишмоқда. Биз буни унутмаймиз, хафа бўлганларни қўллаб-қувватлаймиз. Ўзгаришлар қилинг ёки йўл беринг", - деб ёзади Макгрегор ижтимоий тармоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!