Маданият вазирлиги Интернетда тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди

Маданият вазирлиги Интернетда тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди

"Бугун, Podrobno.uz интернет нашрида, Ўзбек давлат циркида сақланаётган йиртқич ҳайвонларни сақлаш ва парваришлаш тўғрисида танқидий хабар эълон қилинди.

Ҳозирги кунда Ўзбек давлат цирки давлат муассасаси балансида 
2 бош йўлбарс ва 4 бош шер мавжуд. Йиртқич ҳайвонлар билан ишлаш (гастроль сафарларида) фаолиятида, уларни ташиш (транспортировка) ишлари автофургонларнинг темир панжарали махсус қафасларда амалга оширилади. Темир қафаснинг ўртача ўлчами (жаҳон стандарти бўйича) баландлиги 
1.5 метр, узунлиги 2 метр, эни 1.5 метр. Йиртқич ҳайвонларни шундай қафасларда сақланиши, бевосита цирк томошаларининг иш фаолиятига боғлиқдир.

Дунёдаги цирк аренасида ишлайдиган йиртқич ҳайвонларнинг кўпчилиги шундай ҳажмдаги қафасларга ўргатилади. Боиси, мазкур стандартдаги темир панжара ичида ўзини эркин ҳис қилиши кўзда тутилган.

Ҳайвонларга озиқ-овқат таъминоти ҳамда парваришлар ишлари, муассасадаги ветеринар врачи Ш.Содиқжонов ва зоотехник Н.Рахимулина назорати остида Республика Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган рацион бўйича амалга оширилиб келинади.

Бугун, Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш бош бошқармаси масъул ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ муассасада парваришланадиган ҳайвонларнинг сақланиш ҳолати билан яқиндан танишди. Мазкур бошқарма ходимлари ҳар ойда 2-3 маротаба Ўзбек давлат циркига ташриф буюриб, ҳар бир ҳайвоннинг сақланиш ҳолати ҳамда озиқ-овқат таъминоти билан бевосита танишиб боришади. Бугун ҳам ишчи гуруҳ ўз текширувларидан сўнг муассаса фаолиятига ижобий хулоса бериб ўтди.

Юқорида интернет нашри эълон қилган видео тасвирлар айнан Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан ҳисобот учун суратга олинган видеолавҳадан парчалиги суриштирув ишларидан сўнг маълум бўлди", дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!