Лукашенко ҳибсга олинган руслар борасида бир қарорга келди

Лукашенко ҳибсга олинган руслар борасида бир қарорга келди

Беларусь президенти Aлександр Лукашенко ҳибсга олинган баъзи рус фуқароларини Киевга топширишга рози бўлди. "Коммерсант" хабарига кўра, бу ҳақда хабар берган украиналик журналист Дмитрий Гордон интервью пайтида Беларусь раҳбари унга бу қарор ҳақида маълум қилганини айтди.

Гордоннинг сўзларига кўра, Лукашенко "Белорусь қонунларига мувофиқ, айбдорларни Россия ва Украинага топшириш учун барча ишларни амалга оширадиган прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига "яшил чироқ" берилишини ваъда қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aлександр Лукашенко ва Украина президенти Владимир Зеленский ҳибсга олинган русларни экстрадиция қилиш имкониятларини муҳокама қилишгани ҳақида хабар берилган эди. Белорусь раҳбарининг портали Лукашенко "Россия ва Украина билан имзоланган шартномалар доирасида ҳамкорлик қилишни" ваъда қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!