Лондондан қайтган туркиялик боксчи ва мураббийда коронавирус аниқланди

Лондондан қайтган туркиялик боксчи ва мураббийда коронавирус аниқланди

Туркиялик боксчи Серҳат Гюлер ва мураббий Сейфуллоҳ Думлупинар коронавирусга йўлиқди, дея маълум қилмоқда Туркия бокс федерацияси.

Уларнинг ҳар иккисида Лондонда ўтган Олимпиада саралаш босқичидан қайтганидан кейин ушбу касаллик аниқланган. 14 март куни бошланган лицензион мусобақа 16 мартга келиб Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) қарори билан тўхтатилганди.

Таъкидланишича, Туркия терма жамоаси мураббийлар штаби ва боксчилар 14 кунлик карантинга юборилган. Изоляция вақтида Гюлер ва Думлупинар юқори тана ҳароратидан шикоят қилган, шундан кейин ўтказилган қон таҳлиллари коронавирусга ижобий натижа берган. Маълум бўлишича, яна икки нафар боксчида юқори ҳарорат қайд этилган, бироқ уларнинг таҳлиллари ҳали тайёр эмас. Барча спортчилар назорат остида экани айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!