Ливан атроф-муҳит вазири истеъфога чиқди

Ливан атроф-муҳит вазири истеъфога чиқди

Ливан атроф-муҳит вазири Дамианос Каттар истеъфога чиқди, деб хабар берди “Al-Jadid” телеканали.

Телеканалнинг хабар беришича, Бош вазир Ҳасан Диаб Қаттарни ўз лавозимида қолишга кўндиришга уринмоқда.

Аввалроқ ўз қарорини 4 август куни Байрут портида содир бўлган портлаш билан боғлаган Ливан ахборот вазири Маналь Абдессамад истеъфога чиққанини маълум қилган эди.

8 август куни минглаб одамлар ҳукумат истеъфоси ва ислоҳотларни талаб қилиб, Байрутда ҳукуматга қарши намойишга чиқди. Митинг тартибсизликларга айланди. Намойишчилар тўрт вазирлик ва банк бирлашмасининг биноларини эгаллаб олишди. Тўқнашувларда 700 дан ортиқ киши жароҳатланди.

4 август куни Байрут шаҳридаги портда кучли портлаш содир бўлди. Фожиа натижасида 150 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 6 мингдан ортиқ одам жароҳатланди, 300 мингдан ортиқ киши бошпанасиз қолди.

Ливан Бош вазири Ҳасан Диабнинг айтишича, портлашга 2750 тонна аммиакли селитранинг нотўғри сақланиши сабаб бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!